Европа Иттифоқи давлатларининг ташқи ишлар вазирлари 22 сентябрь куни мавжуд муҳожирлар муаммосини муҳокама қилиш учун йиғилишади.

Ушбу мажлисда 120 минг муҳожирга жой топиб бериш ва Германияда жойлашган муҳожирларнинг тақдири муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Бироз олдинроқ, Еврокенгаш раҳбари Дональд Туск ЕИ давлатлари раҳбарларининг навбатдан ташқари саммитини чақириш ниятида экани маълум қилинганди.

Маълумотларга кўра, йил бошидан буён Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан Европага кириб келган муҳожирлар сони 500 минг нафарга етди.