АҚШ Украина Олий радасида мамлакатнинг 18 млрд долларлик ташқи қарзини реструктуризация қилиш бўйича келишувнинг тасдиқланишига овоз бериш арафасида Украинага молиявий кўмакни оширишга тайёр, деб хабар бермоқда Financial Times нашри. 

Августда бир неча ойлик музокаралардан кейин Украина ташқи қарзининг реструктуризацияси бўйича келишув Олий рада томонидан 17 сентябрда тасдиқланиши керак. Бу келишув Украинада иқтисодий инқироз ва шарқдаги қуролли можаро туфайли юзага келган бюджет дефицитини камайтиришга қаратилган 4 йилга мўлжалланган Украинага 40 млрд доллар ёрдам кўрсатиш режасининг муҳим элементи ҳисобланади.
“АҚШ ва бошқа манбалардан қўшимча молиялаштиришни тақдим қилиш истиқболи мавжуд”, деб маълум қилди нашр АҚШ Молия вазирлигидаги юқори лавозимли манбага иқтибос келтирган ҳолда ҳамда Украина жорий вазиятда бу кўмакка эҳтиёж сезишини қўшимча қилди.

Нашрнинг таъкидлашича, Украина ҳукумати мамлакат шарқидаги ҳарбий ҳаракатлар сабабли халқаро ҳамжамиятдан қўшимча ёрдам олиш ва Халқаро валюта жамғармаси талаб қилаётган кескин иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини бир неча ойдан бери талаб қилаётган муҳолифат кучларининг норозилигига дуч келмоқда.