Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги ташкилотига кирувчи 6 давлат раҳбарияти Қатарда минтақада нефть ва нефть маҳсулотлари нархларини унификация қилиш масаласини муҳокама қилишди, деб хабар беради Al-Iqtisady газетаси.

Айтилишича, нефть вазирларининг учрашуви чоғида минтақада бензин нархини ўзаро яқинлаштириш масаласи кўриб чиқилган.
Ўз навбатида, Саудия Арабистони ва Қувайт бензиннинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини секин-аста бекор қилиш ташаббусини илгари сурган.