Франкфуртдаги тақдимот вақтида ҳушидан кетиб йиқилган Харальд Крюгернинг аҳволи яхшиланди

Жамият 16 Сентябрь 2015 1131

BMW автоконцерни Кенгаши раиси Харальд Крюгер Франкфурте-на-Майндаги автосалонда янги русумдаги машина тақдимоти вақтида ҳушидан кетиб қолгач, шифокорлар назорати остида ўзига келди ва ҳозирда ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Bild газетасининг ёзишича, тез орада у яна ишга қайтади.

«Шифокорларнинг айтишича, менда қисқа муддатли қон айланиш тизимининг бузилиши кузатилган. Ҳозирда ўзимни жуда яхши ҳис қилмоқдаман», - дея Крюгернинг сўзларидан иқтибос келтиради газета.

BMW раҳбари ҳозирда уйида шифокорлар назорати остида тикланиш жараёнини ўтамоқда.

Крюгер тақдимот жараёнида ҳушини йўқотганди. Унга дастлаб биринчи ёрдам кўрсатилган ва кейинчалик қўриқчилар ёрдамида шифохонага етказилганди.

Раҳбар билан белгиланган барча учрашувлар мазкур воқеа сабаб бекор қилинган. Харальд Крюгер 2015 йилдан бошлаб BMW ижрочи директори сифатида фаолият кўрсатмоқда. У бу ўринга 2006 йилдан буён ишлаб келаётган Норберт Райтхоферни алмаштирди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7584 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8443 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50979 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 2157 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2968 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 4403 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 737 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар