Россия иқтисодиётига киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар 2015 йилнинг биринчи ярмига кўра ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46,12 фоизга, яъни 2,8 млрд долларгача камайиб кетди. Бу орада Қозоғистонга тўғридан-тўғри инвестициялар 289 фоизга ошди ва деярли Россияники билан тенглашиб олди, яъни бу кўрсаткич 2,5 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Financial Times ўзининг fDi Markets бўлинмасининг маълумотларига таяниб хабар бермоқда. 

Нашрнинг таъкидлашича, Россиядаги иқтисодий ва сиёсий беқарорлик 154 та давлатдан 97 тасида тўғридан-тўғри инвестициялар камайишига олиб келган.

Тўғридан-тўғри инвестициялар ўсиши суръатлари бўйича юқори 5 та давлат орасига Қозоғистондан ташқари Словакия (231,63 фоиз, 1,7 млрд долларгача), Босния ва Герцеговина (228,8 фоиз, 2,834 млрд долларгача), Ҳиндистон (149 фоиз, 30,6 млрд млрд долларгача) ва Таиланд (135%, 4,07 млрд млрд долларгача) кирди.

Нашрнинг таъкидлашича, Россия иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмининг камайишига хорижий санкциялар, рублнинг қадрсизланиши, иқтисодий инқироз, саноат ишлаб чиқаришининг пасайиши, ишбилармонлик муҳитининг ёмонлашиши сабаб бўлган.