Грузия Россиянинг фаоллигидан чўчиб, НАТОга киришга интилмоқда

Жаҳон 16 Сентябрь 2015 2365

Грузия Россиянинг фаоллиги ҳамда Украинадаги вазиятдан хавотирдалигини билдириб, НАТОга қўшилиши жараёнини тезлаштирмоқда. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Биз НАТОнинг Варшавада ўтадиган навбатдаги саммитида Грузия масаласи кўриб чиқилишини сўраймиз, - деди Грузия мудофаа вазири Тинатин Хидашели Лондондаги чиқишида. – Биз НАТОга киришда Черногория билан битта гуруҳда бўлишни истаймиз. Биз аъзоликка умид қилмоқдамиз, Россия туфайли бунга интилмоқдамиз. Ҳозир биз Украинада нима бўлаётганини кўриб турибмиз, Молдовада нима бўлиши мумкинлигини тушунамиз ва Грузия кейинги навбатда турганлигини ҳам биламиз”.

Ғарб давлатлари бўйлаб турне ўтказаётган Хидашели Вашингтонда АҚШ давлат котибининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича маслаҳатчиси Виктория Нуланд билан учрашиб, икки мамлакатнинг ҳарбий ҳамкорлигини муҳокама қилди.

Кўпроқ янгиликлар