Hewlett-Packard компанияси фаолияти қайта ташкил этилаётгани (реструктуризация) муносабати билан ходимлар штатини 25 минг нафардан 30 мингача қисқартириши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди.

Корпорация 2,7 млрд доллар иқтисод қилинишига олиб келувчи иккита алоҳида компанияга бўлинади. Нашр маълумотларига кўра, штат қисқартишларига биринчи навбатда компания таркибидаги турли хил хизматларни кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар ходимлари дуч келишади.

Hewlett-Packard компанияси аввалроқ муассасани кўрсатилаётган хизматларга кўра иккига бўлиш режаси сабабли ўз харажатларини 2 млрд долларга қисқартиш мумкинлиги тўғрисида маълум қилганди. Шу билан бирга, HP бош молиявий директори Тим Стоунсайфер компания қўшимча равишда 700 млн доллар иқтисод қилиш усулини топганини ҳам айтиб ўтган эди.