Жаҳон банки ва Ўзбекистон ҳукумати аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги давлат хизматларини ислоҳ қилиш бўйича 450 минг долларлик грант келишувини имзолади.

Лойиҳа меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги амалга ошираётган турли лойиҳаларни ўзаро бирлаштиришга қаратилган. У, шунингдек, вазирликнинг аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги салоҳиятини оширишга қаратилган.

Лойиҳа доирасида давлат хизматларини кўрсатиш бўйича давлат офислари тизимини яратиш кўзда тутилмоқда. Ҳозирча синов тариқасида икки туман марказида мана шундай офислар очилади.