Қашқадарёнинг Китоб туманидаги “Фарангиз дурдонаси” хусусий фирмаси иккита жойдан кредит олиб, гаров сифатида ҳар икки жойга битта машинани қўйгани аниқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар берди.

Айтилишича, “Микрокредитбанк”дан 24 млн сўм кредит олишда гаров сифатида фуқаро Салима Собировага тегишли Nexia автомашинаси қўйилган.

30 млн сўм миқдоридаги навбатдаги кредитни олишда ҳам айнан шу машина гаровга қўйилди. Гарчи илгариги қарзлар тўланмаган бўлса-да, қарз тўлиқ ўтаб бўлинганлаги ҳақида сохта ҳужжат банкка тақдим этилган.
Воқеа юзасидан иш олиб борилмоқда.