15 сентябрь куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри атрофидаги Пағмон туманида жойлашган, қизлар мактаби олдида портлаш содир этилди. Бу ҳақда "Хаама пресс" газетаси хабар берган.

Маълумотларга кўра, бу теракт туфайли ҳалок бўлганлар бор, лекин теракт жабрланувчилари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Қайд этиш жоизки, Афғонистондаги қизлар мактаблари жангарилар учун асосий нишонлардан бири ҳисобланади. Толибонлар аёлларнинг таълим олишлари ва тенг ҳуқуқлик даъволарига кескин қаршилик кўрсатишади.