Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 15 сентябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Маккадаги фожиа туфайли жабр чеккан зиёратчилар ҳақида маълумот>>

Маккада содир бўлган бахтсиз ҳодисадан жабр кўрганлар ҳақида маълумотлар эълон қилинди. Хорижий ОАВ маълумотларига қараганда, жорий йил 11 сентябрь куни юз берган фожиа туфайли жами 201 нафар киши жабрланган

Ўзбекистон қўшниларига йирик ГЭСлар қуришдан воз кечишни таклиф қилди>>

Ўзбекистон табиатни асраш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов ОБСЕнинг Прагада ўтаётган XXXIII иқтисодий ва экологик форумининг якуний учрашувида Ўзбекистоннинг Роғун (Тожикистон) ва Қамбарота (Қирғизистон) ГЭСларининг қурилиши борасидаги позициясини баён қилди

Жаҳон банки энг йирик захира фондлари рейтингини эълон қилди>>

Жаҳон банки эълон қилган узоқ истиқболли кредитлашга бағишланган янги ҳисоботда дунёнинг энг йирик захира фондлари рейтинги келтирилди. Рейтинг 2014 йил якунларига кўра тузилди

Оқ уй: Россия Асадни қўллаб-қувватлашда давом этса, халқаро изоляцияга дуч келиши мумкин>>

Россия Сурия президенти Башар Асадга ёрдам кўрсатишда давом этаверса, халқаро миқёсда яккаланиб қолиши мумкин

Тошкент ва Теҳрон Эрон нефтини Ўзбекистонга экспорт қилиш имкониятларини муҳокама қилди>>

Тошкент ва Теҳрон Эрон нефтини Ўзбекистонга экспорт қилиш имкониятларини муҳокама қилди

15 сентябрда Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 70- сессияси иш бошлайди>>

БМТ Бош ассамблеясининг 70- сессияси жаҳон ташкилотининг Нью-Йордаги бош қароргоҳида ўз ишини бошлайди. Бош котиб Пан Ги Мун ва 70- сессия раислигига 2015 йил июнь ойида сайланган австралиялик дипломат Могенс Ликкетофт раҳбарлигида янги бир йиллик Бирлашган миллатлар ташкилоти тарихидаги энг мазмунли йил бўлиши ваъда қилинмоқда.

КХШТ етакчилари Душанбеда қўшма йиғилиш ўтказмоқда>>

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда

Кувайтдаги масжид портлатилишида айбдор деб топилган 7 киши ўлимга ҳукм қилинди>>

15 сентябрь куни Кувайт суди шу йилнинг июнида шиалар масжиди портлатилишида иштирок этгани исботланган 7 кишини ўлимга ҳукм қилиш ҳақида қарор чиқарди

Туркия Исроилни Қуддусдаги Муқаддас тоғда иғвогарлик қилишни бас қилишга чақирди>>

Туркия Исроилни Қуддусдаги Муқаддас тоғда жойлашган Ал-Ақсо масжидлар мажмуасида “иғвогарлик қилишни зудлик билан бас қилишга” чақирди

ЕИ давлатлари 120 минг қочқинни тақсимлаш бўйича келишувга эришди>>

Люксембург ҳукуматининг маълум қилишича, ЕИ давлатлари 120 минг қочқинни ўзаро тақсимлаб олиш борасида келишувга эришган