Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 15 сентябрь куни рўй берган энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Эмомали Раҳмон КХШТ раҳбарларини палов билан меҳмон қилди>>

Душанба куни кечаси Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон КХШТ давлатлари раҳбарлари учун тушлик ташкил қилди. Кеча норасмий шаклда президентнинг шаҳардаги қароргоҳида ўтказилди.

Назарбеков ёш хонандаларни яраштириб қўйди>>

Ўзбекистонлик хонандалар Сардор Раҳимхон ва Улуғбек Раҳматуллаевлар илгари яқин дўст ҳисобланиб, кўпдан бери уларнинг алоқалари совуқлашиб қолган эди

Сибирда биринчи қор ёғди>>

Россиянинг Томск шаҳрида биринчи қор ёғди

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи ўйинини УЗРЕПОРТ ТВ телеканалида Александр Шмурнов ва Жасур Ғайбуллаев шарҳлаб боради>>

Аввал xабар бериб ўтганимиздек, бугун, 15 сентябрда УЗРЕПОРТ ТВ телеканали УЕФА Чемпионлар лигаси ўйинлари трансляциясини бошлайди.

iPhone 6S деталлари таннархи 234 долларни ташкил қилиши маълум бўлди>>

Экспертлар Apple компаниясининг 64 Гб доимий хотирага эга янги iPhone 6S смартфони деталлари таннархи 234 долларни ташкил қилишини аниқлашди

БААлик 8 ёшли бола Bentley GT V8 машинасини ютиб олди>>

Бирлашган Араб амирликларида истиқомат қилувчи 8 ёшли бола Emirates Islamic Kunooz ойлик лотереясида Bentley GT V8 coupé спорткарини ютиб олди

Jaguar’нинг биринчи кроссовери 19 м ли айлан бўйлаб ҳаракат қилди>>

Франкфурт автосалони арафасида Jaguar’нинг биринчи кроссовери – F-Pace Гиннесс рекордлар китобига киритилди

Porsche тўрт ўринли электросуперкар яратди>>

Porsche компанияси тўрт ўринли электросуперкар прототипини кенг оммага намойиш этди. Айтилишича, у бир марта қувватлантирилганда 500 км масофа босиши мумкин. Mission E номини олган концепт ўзига хос “Премьералар туни”да – Volkswagen компанияси Франкфурт моторшоуси бошланишидан олдин уюштирилган махсус тадбирда намойиш этилди.

Forbes: «Реал» дунёнинг энг бой жамоаси унвонини «Даллас Ковбойс» жамоасига бой бериб қўйди>>

Испаниянинг «Реал» клуби Forbes журнали талқинига кўра, дунёнинг энг бой жамоаси унвонини Америка Миллий футбол лигасининг (NFL) «Даллас Ковбойс» жамоасига бой бериб қўйди

Кличко вазн тоифасидан қатъий назар дунёнинг энг яхши боксчисига айланиб олди>>

Супероғир вазн тоифасининг WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони украиналик Владимир Кличко жаҳон профессионал боксчиларининг вазн тоифасидан қатъий назар тузилган рейтингида дунёнинг энг яхши боксчиси сифатида рўйхатни биринчи ўрнига кўтарилиб олди

Руслан Чагаев: Рамзон Қодиров билан учрашишимдан олдин боксни тарк этиш фикрида юргандим>>