Россиялик таниқли комик ва актёр Максим Галкин 7 йиллик танаффусдан сўнг “Первый канал”га қайтадиган бўлди. 38 ёшли қизиқчи “Точь-в-точь” шоусининг юлдузига айланди.

Галкининг рафиқаси Алла Пугачёвага яқин манбалардан маълум бўлишича, Галкин шоунинг бошловчиси бўлмайди. У шоунинг доимий ва тўлақонли иштирокчиси бўлиб, ҳар бир сонда турлича қиёфаларда чиқади.

2008 йили қизиқчи канални сирли шарт-шароитларда тарк этган эди. Ўша пайти каналнинг энг юқори рейтингли лойиҳаси бўлган “Кто хочет стать миллионером?” кўрсатувини тарк этган бошловчи рақобатчи “Россия” телеканалига ўтган эди. Унинг бу хатти-ҳаракатига ҳеч қандай тушунтириш берилмаган эди.