Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛ гуруҳ босқичида "Маккаби"га қарши кечадиган ўйинда таркибда бир қатор ўзгаришлар қилмоқчи.

Хабар қилинишича, Жон Терри, Бранислав Иванович, Неманья Матич ва Диего Коста асосий таркибда майдонга тушмайди. Таянч ярим ҳимоясида ёш футболчи Рубен Лофтус-Чик ўйнаса, Лоик Реми, Абдул Раҳмон Баба, Гари Кэйхилл ва Оскар асосий таркибдан жой олиши кутилмоқда.

Бу ўйин Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.