Наманган болалар ижод марказида Ҳиндистон товарлари ярмаркаси очилди. Бу ҳақда Nuz.uz нашри ёзмоқда.

Ярмарка ташкилотчиси Great India Expo Pvt. Ltd. корхонаси бўлди. Корхона жорий йилнинг февралида вилоятда дастлабки ярмаркасини ўтказган эди.
“Ярмарка шу қадар муваффақиятли ўтдики, биз Наманганга яна бир бор келишга қарор қилдик”, - деди корхона бош директори Сандип Гарг.

Тадбирда Ҳиндистондан олиб келинган турли товарлар намойиш қилинди. Булар орасида кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари кўпчиликни ташкил қилди.
Таъкидланишича, ярмарка вилоят аҳолисида катта таассурот қолдирган.