Навоийлик адвокат Иброҳим Файзиев мижози Элдор Баёновдан 500 минг сўм олаётганида жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Баёнов ишдан бўшатиб юборилган. Бу ҳаракатни ноқонуний ҳисоблаб, ўз ишига тикланишга эришиш учун Файзиевга мурожаат қилган.

Файзиев узоқ муддат мижозини алдаб юрган, амалда эса ҳеч қандай қонуний ишларин бажармаган. Ниҳоят, бир куни у Баёновдан пул сўраган. Мана шунда шубҳага тушган мижоз тегишли ташкилотларга мурожаат қилган.

Файзиев энг кам иш ҳақининг 65 баробарида жарима тўлашга ҳукм қилинди.