Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Россия президенти Владимир Путинни октябрь ойи ўрталарида Қозоғистонга таклиф қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

“Сизнинг давлат ташрифингиз узоқ муддатдан буён дастлабкиси бўлиши керак. МДҲ саммити 15 октябрда бўлиб ўтади, биз сизни ундан олдин ҳам, кейин ҳам таклиф этамиз. Тафсилотларини келишиб оламиз”, – деди Назарбоев Путинга икки томонлама учрашув чоғида.

“Яхши”, – дея рози бўлган Путин.

Шунингдек, Путин Назарбоевни Евросиёда интеграция жараёни ва рус-қозоқ ҳамкорлиги ривожидаги ҳиссаси учун Александр Невский ордени билан мукофотлади.

Эслатиб ўтамиз, Сочи шаҳридаги “Бочаров Ручей” қароргоҳида Россия президенти Владимир Путин Беларусь етакчиси Александр Лукашенко ва Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев билан норасмий учрашув ўтказди.