Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 21 сентябрда Москвага Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказгани ташриф буюради. Музокаралар мавзуси россиялик ҳарбийларнинг Суриядаги тайёргарликлари бўлиши керак, деб хабар бермоқда Исроилдаги ҳукумат доираларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги. 

“Бош вазир Сурияга замонавий қурол-аслаҳаларнинг келтирилиши билан Исроилга солинадиган таҳдидлар ҳамда бундай қурол-аслаҳаларнинг Ҳизбуллоҳ ва бошқа террорчилик гуруҳларига берилиши ҳақида суҳбатлашади”, деб айтди манба. Учрашув бўлиб ўтишини Путин матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам тасдиқлади.

Reuters’нинг маълум қилишича, Пентагонда 14 сентябрда Россия Суриянинг Латакия шаҳридаги аэродромга ҳарбийлар ва қурол-аслаҳа етказаётгани ҳақида гапирилди. Бундан аввалроқ агентлик юқори лавозимли манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Латакиядаги аэродром ҳудудида 7 та Т-90 танки ҳамроҳлигидаги Россия артиллерияси қайд қилинганини маълум қилган эди. Суриянинг Россиядаги элчиси бу маълумотни инкор этган.