Тожикистон Мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдухалим Назарзода мамлакат кучлари қидирув олиб бораётган Ромит дарасидан ташқарида, дея хабар берди ТАСС тожик ОАВ маълумотларига асосланган ҳолда.

Журналистларнинг хабар беришича, Назарзода айни пайтда ўз жангариларидан айрилиб, яширинишга улгурган. Уни Ўзбекистон билан чегарадош туманларнинг бирида учратишган.

Бу ҳақда Назарзодани можаролар бошланган вақтдагина кўрган ҳибсдаги жангарилар кўрсатмаларида ҳам айтилади.

Бундан аввалроқ эса Назарзода тарафдорларини қўлга олиш амалиётлари чоғида тўрт ҳарбийнинг ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Махсус амалиётлар вақтида Назарзоданинг 22 нафар тарафдори ўлдирилган бўлса, 110 нафар жангари қўлга олинган.