Европага ўтмоқчи бўлган 2 мингдан зиёдроқ суриялик қочқин Истанбулнинг Байрампоша автовокзалида йиғилди, деб хабар бермоқда 15 сентябрь куни Hurriyet газетаси.

Нашрнинг маълумотларига кўра, қочқинлар автобусларда Туркиянинг шимолидаги Греция билан чегарадош Эдирне вилоятига йўл олмоқдалар. 500 дан зиёдроқ суриялик қочқин турк-грек чегарасида турибди, улардан кўпчилиги йўлнинг бир қисмини пиёда босган ҳолда ҳамроҳ машиналарда келмоқдалар. Сурияликларнинг чегарага оммавий тарзда йўл олишларига Германия 16 сентябрга ўтар кечаси қочқинлар учун ўз чегарасини ёпиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар сабаб бўлди.

2015 йилнинг бошидан Европа Иттифоқи ҳудудига 500 мингдан кўпроқ муҳожир келган, уларнинг сафлари ҳар куни яна минглаб муҳожирлар билан тўлиб бормоқда.