ОАВ: наҳорги ошлар ҳам ўйин-кулгига айланиб кетмоқда

Жамият 16 Сентябрь 2015 7447

Тўй арафасида маҳалладошларга ош тортиш анъанасини ўзида мужассам этадиган наҳоги ош тадбирлари одатда сипо тартибда ўтади. Лекин охирги вақтларда ушбу жараённи ҳам ўйин-кулги билан ўтказиш ҳоллари кузатилмоқда. “Оила даврасида” газетасида чоп этилган мақолада айтилишича, бундай ҳолатлар наҳорги ошнинг “маърифий”лигига зарар келтириши мумкин.

Мақола муаллифи ўз тажрибасида бир мисол келтиради: ош чоғида доирадастлардан бири зўр бериб, гўё тўй тантанасида чолаётгандай қувноқ садолар ижро этади. Бу даврада ўтирган кекса инсонларнинг кўпчилигига ёқмайди ва улар доирачи билан баҳсга киришиб кетади.

“Биз доирадастларнинг жинимиз бор, - деб жавоб беради уларга созанда. – Чалаётганда бахшиларга ўхшаб ўзимни билмай қоламан. Кимгадир ёқмаса, тингламасин”.

“Тўғри, одамлар тўйга фақат ош егани келмайди, - хулоса қилади муаллиф. – Аммо, тан олайлик, бугун фақат шу наҳорги ошдагина озгина маърифийлик сақланиб қоляпти. Агар бу тадбир ҳам бора-бора нуқул ўйин-кулги майдонига айланса, тўйларимиз ўз миллий хусусиятини йўқотиб қўймасмикан?”

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97119 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46974 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9445 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20236 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 800 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 312 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1271 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 1790 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 834 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар