Ўзбек Миллий академик драма театри бир асрлик фаолиятига якун ясаб, иккинчи асрга қадам қўйди. Ўзининг 101-мавсумини театр жамоаси катта тантана билан очиб берди.
Театр залига таклиф қилинган меҳмонлар мусиқа садолари остида кутиб олинди.

Уларга “Театр бу...” номли қўшиқ садоси остида театрнинг тарихидан дарак берувчи видео намойиш этилди. Сўнг саҳнага театр актёрлари чиқиб келиб, ўз тиликларини билдиришди. Жамоа номидан сўзга чиққан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масъудов мавсумни очиқ деб эълон қилди.

“101 йил айтишга осон. Лекин мана шу йиллар ўз ичига неча-неча буюк актёрлар бедор ўтказган тунларнинг, машаққатли кунларнинг заҳмини қамраб олган. Мукофот сифатида эса миллионлаб мухлисларнинг тили ва дилидан жой олишган, - деди Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов “Даракчи” нашрига берган интервьюсида.

– Тиббиёт, фан, адабиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги – умуман барча жабҳаларда замон қаҳрамони бор. Уларнинг сиймосини яратиш ҳам қарз, ҳам фарзимиз”.