Ўзбекистонда “LG CNS Uzbekistan” қўшма корхонаси ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистон 16 Сентябрь 2015 4472

Ўзбекистонда дастурий маҳсулотларнинг маҳаллий бозорини ривожлантириш, давлат органлари ва маҳаллий корхоналарда энг замонавий ахборот технологияларни ривожлантириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.   

Бу фаолиятдаги асосий йўналишлардан бири дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ахборот тизимлари ва технологияларини жорий қилиш бўйича йирик хорижий компанияларни жалб қилиш ҳисобланади.

Кореянинг “LG CNS” компаниясининг бой тажриба ва кенг имкониятларга эгалигини ҳисобга олиб, “LG CNS Uzbekistan” Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси яратилди.

Ўзбекистонда 14 сентябрдан бошлаб ўтказилаётган Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида корхонанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қўшма корхона фаолиятининг асосий йўналиши бўлиб дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қурилмавий-дастурий мажмуаларни ўрнатиш ва татбиқ қилиш, “Электрон ҳукумат” ва иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари учун лойиҳавий ва техник ҳужжатлаштиришни шакллантиришдан иборат.

“LG CNS Uzbekistan” корхонаси лойиҳаларни амалга оширишда маҳаллий компания ва ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш ва уларни жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу эса ўз навбатида ахборот технологиялари маҳаллий бозорини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Айни пайтда қўшма корхона “Электрон ҳукумат” тизимининг йирик лойиҳаларини амалга оширишни бошлади. Бу лойиҳалар замонавий ахборот тизимлари ва давлат муассасалари маълумотлар базасини ва интерактив давлат хизматларини татбиқ қилиш учун ишончли инфратузилмани шакллантиришни таъминлайди.   

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24796 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11986 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83243 Ўзбекистон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 1 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 715 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2825 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1312 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 779 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 5469 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1256 Жамият
Кўпроқ янгиликлар