Ўзбекистонда 1 октябрдан табиий газ учун тўловлар қимматлашади

Ўзбекистон 16 Сентябрь 2015 7606

Шу йилнинг 1 октябрь кунидан Ўзбекистон аҳолиси ва улгуржи истеъмолчиларга бериладиган табиий газ учун Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган янги тарифлар жорий қилинмоқда.

«Узбекнефтегаз» Миллий холдинг компанияси берган маълумотларга кўра, янги нархлар Ўзбекистон Молия вазирлигининг 2015 йилнинг 15 сентябрида № 19-03-22-05-РУз-92-2015 рақами остида рўйхатдан ўтказилган қарори асосида ўрнатилган.

Янги прейскурантга кўра, аҳолига бериладиган табиий газнинг 1 кубометри ҳисоблагич бўлган ҳолда 194,7 сўмдан 208,9 сўмга оширилади. Ҳисоблагич бўлмаган ҳолда овқат пишириш ва иссиқ сув таъминоти учун ишлатиладиган газнинг 10 кубометри 3612,95 сўмни ташкил қилади (жорий тариф — 3367,05 сўм). Иситиш учун фойдаланиладиган газнинг 10 кубометри 1561,5 сўмдан 1675,55 сўмга ошади.

Тошкент шаҳрида табиий газ учун нархлар охирги марта шу йилнинг 15 май кунида оширилганди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 1 октябрдан совуқ сув ва иссиқ сув ҳамда иситиш тизимлари таъминоти хизмати учун ҳам янгиланган тарифлар жорий этилади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар