Песков Россия Асадни ҳокимиятдан четлаштириш ҳақида таклиф берганини рад қилди

Жаҳон 16 Сентябрь 2015 1529

Кеча финляндиялик дипломат Мартти Ахтисаари The Guardian нашрига берган интервьюсида 2011 йилда Россия Башар Асадни тинч йўл билан ҳокимиятдан четлаштиришни таклиф қилгани, аммо Ғарб давлатлари бунга кўнмаганини айтиб чиққан эди.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков бу гапларни инкор қилди.
“Россия режимларни ўзгартириш билан шуғулланмайди, у одамларга ҳокимиятдан кетишни таклиф қилмайди, Россия Сурия ихтилофининг аввал бошидан фақат мамлакат халқи демократик жараёнлар ёрдамида ўз келажагини ҳал қилишини айтиб келган”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.

Кўпроқ янгиликлар