"Манчестер Юнайтед" жамоасининг собиқ футболчиси Пол Скоулз жамоанинг ЕЧЛ янги мавсумидаги илк турда "ПСВ"дан енгилишига ўз муносабатини билдириб ўтди.

"Жамоада ҳозирда гол танқислиги мавжуд. Чунки жамоага юқори тоифали марказий ҳужумчи етишмаяпти.
Ўтган мавсумда ван Гаал муваффақиятсизликларни жамоага барқарорлик етишмаётгани билан изоҳлаганди. Савияли ҳужумчиси йўқ бўлган жамоа янада беқарорлашади.
Жамоа 3-4 нафар яхши ҳужумчини қўйиб юборди. Агар ҳеч бўлмаса ван Перси ёки Хавьер Эрнандес олиб қолинганида эди, биз гол кўриб турардик. Улар гол уришда катта тажрибага эга футболчилардир. Марьсяль эса захирадан ўйинга қўшилиб, рақибларга таҳдид солиш учун ярайди холос. Мен унинг трансферини раҳбариятнинг катта хатоси сифатида баҳолайман", дейди Скоулз.