Украина президенти Пётр Порошенко Россияга қарши янги санкцияларни киритиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Украина президенти матбуот котиби Святослав Цеголко ўзининг твиттердаги блогида маълум қилди. 

“Президент Россияга қарши санкцияларнинг киритилиши ҳақидаги фармонни имзолади. Яқин орада ҳужжат расмий сайтда пайдо бўлади”, дейилмоқда хабарда.

Цеголко хабарга Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 2 сентябрдаги “Махсус иқтисодий ва бошқа чекловчи чоралар (санкцияларнинг) қўлланиши” ҳақидаги қарорининг амалга киритилиши айтилган ҳужжатнинг фотосуратини илова қилди.

Порошенко Россияга қарши киритилган кенгайтирилган санциялар рўйхатида 400 дан ортиқ жисмоний ва 90 та юридик шахс номи келтирилганини маълум қилди.