Россия Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Алексей Пушков ўзининг твиттердаги блогида Европа Иттифоқи рўбарў келган миграцион муаммо Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Каддафининг ва Башар Асаднинг қулатилиши билан боғлиқ бўлмоқда, деб айтди.

“Европа Иттифоқида муҳожирларга қарши тўсиқлар қуришмоқда, отлиқ полицияни қарши қўйишмоқда, кўзни ачиштирувчи газ қўллашмоқда. Каддафини бомбардимон қилиш ва Асадни қулатиш керак эмас эди”, деб айтилмоқда хабарда.

Россия Суриядаги фуқаролик уруши ташқи аралашувларсиз, мамлакатнинг ўз аҳолиси томонидан ҳал қилиниши керак, деган фикрни ёқламоқда. Бундан ташқари, Москва Башар Асадни Сурия президенти лавозимидан қулатилишига қарши чиқмоқда. АҚШ Россия ҳукумати томонидан Асаднинг қўллаб-қувватланиши можаронинг кескинлашиши ва кенгайишига олиб келиши мумкин, деб ҳисобламоқда.