Россия президенти Владимир Путин Беларусь етакчиси Александр Лукашенко ва Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев билан норасмий учрашув ўтказди, деб хабар беради Кремлнинг расмий сайти.

Айтилишича, учрашув Путиннинг Сочидаги “Бочаров Ручей” қароргоҳида ўтказилган.
Назарбоев Сочига XII Россия ва Қозоғистон минтақавий ҳамкорлиги форумида иштирок этиш учун ташриф буюрган эди.