Қирғизистонлик 25 ёшли Назирбек қўлсиз кунига 1000 сомгача пул ишлаб топишни ўрганди

Жамият 16 Сентябрь 2015 10307

Қирғизистоннинг Жалол-Обод вилояти Ноокент туманида истиқомат қилувчи биринчи гуруҳ ногирони Назирбек Тайлаков компютерларни созлаш орқали кунига 700-1000 сом (ўртача 15 доллар) пул ишлаб топмоқда.
Назирбек бир қўлсиз дунёга келган, иккинчи қўлининг эса бармоқлари йўқ. Ҳозир Назирбек 25 ёшда ва у замонавий дунё шароитида кун кечиришни ўрганди.


Turmush қирғиз сайти мухбири билан бўлган суҳбатда 25 ёшли йигит таслим бўлмаслика қарор қилгани ва туғма ногиронлигига қарамасдан, қишлоқ тумани маркази Масида компьютер техникаларини созлаш марказини ишга туширганини сўзлаб берди. Ўз техникасини таъмирлатиш истагидаги Назирбек мижозлари сони мунтазам ортиб бормоқда.


“Болалигимдан компьютерларга қизиқишим баланд эди, 2008 йилда эса мен уларни таъмирлашни бошладим. Бу ишни оз-оздан ўзлаштириб, сўнгра ўз устахонамни очдим”, – деди у.
Назирбек компьютер таъмирлаш учун махсус таълимни эгалламаган. Оилавий шароитларига кўра дастурчилик бўйича олий таълим муассасасидаги ўқишини бир йилдан сўнг давом эттирмасликка қарор қилган Назирбек, гарчи мутахассислик дипломи бўлмаса ҳам, компьютер ҳақида ҳаммасини билишини таъкидлаб ўтди.
25 ёшли Назирбек Қочқор-Ота шаҳрида ҳам устахона очишни режалаштирган. Унинг фикрича, шаҳарда кўпроқ киши яхши устага эҳтиёж сезаяпти. “Ҳозир компьютер технологиялари асри, бизда эса компьютер ва ноутбукларни сифатли, арзон нархларда таъмирлайдиган усталар кам. Биз вақт билан ҳаракат қилишимиз керак. Ҳозирда шундай кунлар бўладики, 5-6та компютер ва 5-6 принтерни созлашимга тўғри келади. Шу иш орқасидан кун кечираяпман. Буни менинг асосий касбим деса ҳам бўлади. Топаётган пулим ўзим ва мен энг каттаси бўлган оилам учун етарли. Мендан кейин яна уч укам бор. Шундай яшаяпмиз”, – деди уста.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30790 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16927 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66559 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57618 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3204 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3939 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3246 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар