Қозоғистон Миллий банки бозорни бақарорлаштириш мақсадида валюта интервенцияларини ўтказишга қарор қилди

Жаҳон 16 Сентябрь 2015 3440

Қозоғистон Миллий банки ички бозордаги вазиятни бақарорлаштириш мақсадида 16 сентябрда валюта интервенцияларини ўтказди, деб маълум қилди Миллий банк матбуот хизмати.

16 сентябрда Қозоғистон фонд биржасида эрталабки савдолар пайтида тенгенинг ўртача курси бир доллар учун 283,98 тенгени ташкил қилди. Бу ўтган савдолар пайтидагидан 2,5 фоиз камроқни ташкил қилди. Эрталабки савдолар пайтидаги охирги курс бир долларга 290 тенгегача кўтарилиб кетди. Кундуз куни бир долларга 284 тенге берилди, бироқ кун мобайнида доллар курси 300 тенгегача чиқиб кетди.

“Валюта бозори иштирокчиларининг олибсотарлик операциялари туфайли тенге курсининг сакраши ортиши сабабли Қозоғистон Миллий банки 2015 йил 16 сентябрдан ички валюта бозоридаги вазиятни бақарорлаштириш мақсадида валюта интервенцияларини ўтказишга қарор қилди”, дейилмоқда хабарда.

Матбуот баёнотига кўра, Қозоғистон Миллий банкининг 16 сентябрдаги валюта интервенциялари ҳажми 144 млн АҚШ долларини ташкил қилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12523 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26640 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46348 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47380 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 518 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 2039 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1876 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар