Қозоғистон Мажлиси (қуйи палатаси) депутат Дариға Назарбоева ваколатларининг муддатидан илгари тўхтатилишини ёқлаб овоз берди. Бу ҳақда Новости-Казахстан агентлиги хабар бермоқда.

Ўтган ҳафта Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўз қизини бош вазирнинг ўринбосари этиб тайинлаган эди. Унга қадар Назарбоева Мажлис спикери ўринбосари эди.
Унинг янги лавозимга тайинланиши муносабати билан Дариға Назарбоева депутатлик ваколатидан муддатидан илгари маҳрум қилинди.