8-18 сентябрь кунлари Қозоғистон бўйлаб террорчиликка қарши ҳарбий ўқувлар ўтказилади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Ойболта” номли ўқувларга 10 минг ҳарбий ва 2 минг техника бирлиги жалб қилинади.
Машғулотлар давомида ҳарбийлар террорчи гуруҳларга қарши курашиш, ўт остида Или дарёсидан кечиб ўтиш, ҳарбий самолётлардан фойдаланишни машқ қиладилар.

Машғулотларда ҳарбий қисмлар, чегара хизмати ва ҳарбий ҳаво кучлари ходимлари, маҳаллий ҳокимият органлари иштирок этади.