Қозоғистоннинг Қараганда вилоятида ҳамширалар хатолик туфайли икки болага 6 фоизли водород пероксидини ҳуқна қилишди. Бу ҳақда Today.kz сайтига касалхона бош шифокори Аргин Бидайбаев маълум қилган.

Натижада икки бола — икки ёшли бола ва беш ёшли қиз жабрланди. Болаларнинг ота-оналари фарзандларига ошқозонни тозалаш буюрилган эди.

Ҳар икки бола ҳам касалхонанинг қайта жонлантириш бўлимига ётқизилиб, кўрилган тезкор чоралардан сўнг одатий хонага ўтқазилган.

Шифокорлар болаларга ярали колит ташхисини қўйишди.

Бош шифокор Аргин Бидайбаевнинг айтишича, дори воситалари идишларини алмаштириб қўйган. Ҳодиса айбдорларига тегишли чора кўрилган.

“Бугун менинг буйруғим билан ҳар икки ҳамшира ва навбатчи шифокор ишдан бўшатилди. Шунингдек, бўлим катта ҳамшираси ва бўлим бошлиғи ҳам ҳайфсан олишди”, – деди бош шифокор.