Рамзон Қодиров: ислом дунёси уйғонганда, “ИШИД” ва “Ал-Қоида” эгаларига қийин бўлади

Жаҳон 16 Сентябрь 2015 7176

Ислом дунёси ҳали уйғонгани йўқ. Бу юз берганда “ИШИД” террорчилик ташкилотига қийин бўлади, деб ҳисобламоқда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров. Қодиров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Россия президенти Владимир Путиннинг Душанбедаги КХШТ саммитида айтиб ўтган Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш бўйича фикрини қўллаб-қувватлашини ёзди.        

“Владимир Владимирович вазиятдан чиқишнининг реал механизмини таклиф қилмоқда. У террорчиликка қарши кураш масаласида икки ёқлама стандартлардан, ғарбга тўғри келмайдиган ҳукуматларни террорчилик ташкилотлари ёрдамида ўзгартиришдан воз кечишга чақирмоқда”, деб ёзди Қодиров. 

Унинг айтишича, “Иблис давлати”да ҳеч қандай муқаддас нарса йўқ. Улар бутун дунёга машҳур диний арбоблар ва кўп асрлик қадамжоларни йўқ қилиб исломнинг душманлари эканликларини исботладилар.

“Ироқ ва Сурияни йўқ қилиб, улар Макка, Мадина ва Қуддусдаги табаррук жойларга қўл узатиши аниқ эди. Буларнинг ҳаммаси уларнинг махсус хизматлари ёрдамида ташкил этилган террорчилик ташкилотларини қурол, ҳарбий техника ва пуллар билан таъминлаётган ғарб давлатларининг бевосита қўллаб-қувватлаши билан содир бўлмоқда”, деб айтмоқда Рамзон Қодиров.   

Чеченистон раҳбари Путиннинг “ИШИД” сафларида россиялик жангариларнинг тайёрланаётгани юзасидан билдирган хавотирига қўшилишини айтди. “Биз ушбу таҳдидга қарши курашиш бўйича жиддий чоралар кўрмоқдамиз. “ИШИД”га кетганлар учун Чеченистон эшиклари энди ёпиқ. Бу террорчиларнинг паспортларини бекор қилиш бўйича қонун қабул қилиш керак. Бунинг иложи йўқ дейдиганларга эса қайтиб келган бундай кимсаларни ўз тарбиясига олишни таклиф қиламан”, деб қўшимча қилди Қодиров.  

Қодиров “Макка ва Мадинага қонга ботган қўлларини чўзмоқчи бўлганларни” тўхтатиб қолишга мусулмонларнинг кучи етади, деб ишонч билан айтмоқда. “Шунинг учун “ИШИД” эгаларига эс-ҳушини йиғиштириб олиб, ислом дунёсини барбод қилиш бўйича ўйинларни бас қилишни таклиф қиламан. Ислом дунёси ҳали уйғонмади. Бу юз берганда эса “Иблис давлати” ва қандайдир “Ал-Қоида”ларнинг эгаларига қийин бўлади”, деб қўшимча қилиб ўтди Рамзон Қодиров. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17512 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48010 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21958 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 161 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1269 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2124 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1284 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1590 Жамият
Кўпроқ янгиликлар