Чемпионлар лигаси A гуруҳи 1-тур учрашувларида “Реал Мадрид” ўз уйида “Шахтёр” устидан 4:0 ҳисобида ғалабага эришган бўлса, “ПСЖ” “Мальмё”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

“Мадридликлар” таркибида Роналду ўз ҳисобига хет-трик яна бир голни Карим Бензема киритишга муваффақ бўлди. “Шахтер” жамоаси 50-дақиқада Степаненконинг майдондан четлатилиши сабабли учрашувни бир киши кам бўлиб якунлади.

Гуруҳнинг иккинчи учрашувида “ПСЖ”нинг янги футболчи аргентиналик Анхель Ди Мария ўйиннинг 4-дақиқасида ҳисобни очиб берди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарида Кавани ҳисобдаги фарқни 2тага етказди.

Чемпионлар лигаси. А гуруҳи. 1-тур.

Реал Мадрид (Мадрид, Испания) – Шахтёр (Донецк, Украина) – 4:0

Голлар: Бензема, 30 (1:0); Роналду, 55 (2:0, пен); Роналду, 63 (3:0, пен); Роналду, 81 (4:0).

Огоҳлантириш: йўқ – Степаненко, 32; Срна, 55; Кучер, 75; Малышев, 80.

Четлатиш: йўқ – Степаненко, 50.

ПСЖ (Париж, Франция) – Мальмё (Мальмё, Швеция) – 2:0

Голлар: Ди Мария, 4 (1:0); Кавани, 61 (2:0).

Огоҳлантириш: Верратти, 65; Давид Луис, 71 – Аду, 57; Бенгтссон, 64.