ШҲТ Хитойнинг “Ипак йўли иқтисодий камари”ни ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлайди

Жаҳон 16 Сентябрь 2015 1171

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) мамлакатлари иқтисод ва савдо вазирлари Хитойнинг “Ипак йўли иқтисодий камари”ни ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Хитойнинг Шэнси провинцияси маъмурий маркази Сиан шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ вазирлар мажлиси якунлари бўйича эълон қилинган ахборот ҳужжатида маълум қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, томонлар ШҲТга аъзо давлатларнинг ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолиятига жавобгар вазирлари ўртасида маслаҳат ва ахборот алмашишларни йўлга қўйишга тайёр. Вазирлар ШҲТ доирасида электрон савдо, транзит имкониятлари ва инвестицияларни ўз ичига олган савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўйича фаолиятни кучайтиришга қарор қилишди. Шу мақсадда Қозоғистон раислигида савдоларни соддалаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этиладиган бўлди.

Кенгаш йиғилишида ШҲТга аъзо давлатлар (Хитой, Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон) вакилларидан ташқари, кузатувчи давлатлар (Афғонистон, Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Мўғулистон, Покистон) вакиллари ҳамда музокаралар бўйича ҳамкорлар (Озарбайжон, Арманистон, Камбожа, Непал) ҳам иштирок этди.

24-26 сентябрь кунлари Сианда ШҲТ мамлакатлари маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил этилиб, унда ШҲТ кузатувчи давлатлари ва музокаралар бўйича ҳамкорлари ҳам қатнашади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8714 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9116 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9887 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35212 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51672 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 40 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 307 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 411 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 317 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар