Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар иқтисодий преференциялар зоналарини ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши ижрочи котиби Сергей Канавский ТАСС нашрига маълум қилди.

“Айни пайтда ШҲТнинг кўплаб аъзо-давлатларида эркин иқтисодий ҳудудлар ривожланмоқда. Россияда бундай масканлар Илдам тараққиёт ҳудудлари, Қозоғистонда Эркин иқтисодий зона, Хитойда Эркин савдо зонаси, Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳам ўзларининг атамалари билан номланади. Биз буларнинг барчасини ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши доирасида Иқтисодий преференциялар зонаси атамаси билан бирлаштирмоқчимиз”, – деди ижрочи котиб.

“Ғоя умумий ҳамкорлик тизимини шакллантириш учун мазкур зоналар доирасида ишлаб чиқаришлар ўртасидаги туташув нуқталарини топишни ҳам ўз ичига олади. Бу саноат мажмуалари ва транспорт-логистика зоналари ҳамкорлигидир. Бироқ айнан иқтисодий преференциялар зонасини ташкил этишги ҳозирча вақт бор. Бундан аввал ШҲТ доирасида эркин ҳудудлар ҳамкорлиги имкониятларини тушуниб етиш лозим”, – деди Сергей Канавский.

Бу ҳақда Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо мамлакатларнинг иқтисод ва савдо вазирлари учрашувида сўз борган.

Изоҳ: преференция — давлат томонидан ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларга улар фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида турли имтиёз ва афзалликлар берилиши.