Си Цзиньпин 25 сентябрь куни Вашингтонга хизмат сафари билан боради

Жаҳон 16 Сентябрь 2015 956

ХХР раиси 25 сентябрь куни АҚШ президенти Барак Обама билан учрашиш учун расмий ташриф билан Вашингтон шаҳрига боради, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

“Раис Сининг ташрифи — глобал, минтақавий ва бошқа ўзаро манфаатларга оид бир қатор масалаларда АҚШ ва Хитой ҳамкорлигини кенгайтириш имкониятидир”, – дея хабар қилди Оқ уй.

Шу билан бирга, Хитой ва Америка етакчилари икки мамлакат ўртасида қарама-қаршиликлар мавжуд бўлган соҳалар юзасидан ҳам конструктив муҳокамалар олиб боришади.

Қайд этилишича, 25 сентябрь куни кечқурун Хитой етакчиси ўз турмуш ўртоғи билан Обама жуфтли иштирокидаги расмий тушликка ташриф буюради.

Кўпроқ янгиликлар