ХХР раиси Си Цзиньпин Қўшма Штатларга ташрифи доирасида БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳига боради, дея хабар берди малакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

ХХР ТИВ вакили Лу Каннинг сўзларига кўра, ташриф 22-25 сентябрь кунлари АҚШ президенти Барак Обама таклифи билан бўлиб ўтади.

Шу билан бирга, Си Цзиньпин 26-28 сентябрь кунлари БМТ ташкил этилганининг 70 йиллигига бағишланган маросимларда иштирок этади.

Бироз олдинроқ, Си Цзиньпин 25 сентябрь куни Вашингтонга хизмат сафари билан бориши маълум қилингвнди.