Сурхондарёлик қаллоб чет элда 20 нафар қишлоқдошини ишлатиб, уларнинг 135 млн сўмлик иш ҳақини ўзлаштирди

Ўзбекистон 16 Сентябрь 2015 1980

Сурхондарёлик қаллоб чет элда 20 нафар қишлоқдошини ишлатиб, уларнинг 135 млн сўмлик иш ҳақини ўзлаштирди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Олтинсой туманида истиқомат қилувчи Алибой Кўчимов узоқ йиллар Россияда ишлаб, кўплаб танишлар орттириб, юртига қайтган. Бу ерда у 3 нафар йигитни “ёллаб”, Қозонга олиб кетган ва бир ой мобайнида ишлатиб, уларнинг иши эвазига буюртмачилардан 8 млн сўмдан ортиқ пул олган, лекин ишчиларга пул бермаган.

Бундан ташқари, у қишлоқдоши Комил Оқбоевни ўзига шерик қилиб, уни Сурхондарёдан Қозонга 17 ишчи олиб келишга кўндирган. Бу ишчиларни ҳам бир неча ой мобайнида ишлатиб, уларга иш ҳақларини бермаган.

Ўзбекистонга қайтиб келган йигитлар тегишли идораларга арз қилгач, Алибой Кўчимовнинг ишлари фош бўлган. Суд жараёнида аниқланишича, у 20 нафар инсонга жами 135.2 млн сўм моддий зарар етказган экан.

Фирибгар узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32510 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40609 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4876 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16753 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 100983 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:04 696 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Тошкентда Абдураҳмон Позилжоновнинг янги Qanotchi кафеси очилди
10:54 7146 Жамият
Кўпроқ янгиликлар