Сурия мухолифати: Россия Асадга ёрдам беришининг сабаби – у кучини йўқотмоқда

Жаҳон 16 Сентябрь 2015 6361

Башар Асад режими Суриянинг 18 фоизидан камроқ ҳудудини ўз назорати остида ушлаб турибди, шу боис Россия ўз “ёқимтой”ига ёрдам кўрсатишга қарор қилди.

Асад айни пайтда Россиянинг минтақадаги таъсирини сақлаб турувчи куч ҳам ҳисобланади. Бу фикрлар “Дамашқ декларацияси” партияси вакили, мухолиф Сурия миллий кенгаши вакили Маҳмуд ал-Ҳамза томонидан айтиб ўтилди.
“Суриянинг 18 фоизидан камроқ ҳудуди Асад назорати остида турибди. Қолгани Эрон ҳарбийлари ва Ливаннинг “Ҳизбулло” партияси назорати остида турибди.

Ўйлашимча, Россия Асад ҳокимиятига ҳар қандай лаҳзада чек қўйилиши мумкинлигини тушунди, бунда эса у Сурияга таъсирини йўқотади. Агар Дамашқ қуласа, Асадни Латақияда қабул қилиш мумкин бўлади. Шу боис у ерда ҳарбий базалар яратилмоқда, россиялик ҳарбий маслаҳатчилар ва Россия ҳарбий техникаси у ерга йўлланмоқда. Ҳали ҳаммаси олдинда”, - унинг сўзларини келтиради Baltkom нашри.

Ал-Ҳамзанинг ишонтириб айтишича, АҚШнинг мухолифатга кўрсатаётган ёрдами Россиянинг Башар Асадга бераётган ёрдамидан камроқдир: “Ростини айтсам, Обама Сурия мухолифатига жуда кам ёрдам кўрсатмоқда. Шу боис Россия Сурияга нисбатан мустаҳкам позицияда турибди.

Афсуски, Сурия озод армияси кучлилигида, Асадни йиқита оладиган пайтида АҚШ танкларга ва ҳаво ҳужумига қарши ракеталар етказишни бойкот қилди”.
2011 йили бошланган ихтилоф оқибатида, БМТнинг ҳисоб-китобига кўра, Сурияда 220 минг киши ҳалок бўлди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар