АҚШнинг Мудофаа вазирлигининг қуролли кучларда фойдаланиш учун янги технологияларнинг ишлаб чиқилиши учун жавоб берувчи DARPA агентлиги ҳис қилиш қобилиятига эга бўлган протезни клиник синовдан ўтказди.

28 ёшли фалажланган эркакка бош миянинг сезувчи қобиғи ва проекцион қобиғига электродлар тўплами киритилди. Бу электродлар мос равишда тегишни сезиш ва тана ҳаракати учун жавоб беради. Моҳиятан, эркак одамларнинг тегишини сезиши ва қўлини ҳаракатлантириши мумкин.

Синов пайтида эркакнинг кўзини юмиб, унинг қўлига тегилганда, у тегилган жойни 100 фоиз аниқлик билан аниқлай олган. Бир вақтнинг ўзида иккита жойга тегилганда эркак буни ҳам сезган.

Аввалроқ олимлар ҳақиқий оёқ каби сирт бўйлаб юришни сезувчи оёқ протези яратишган эди.