Тайвань автомобилсозлик компанияси европаликларга “Тесла”нинг рақобатчисини намойиш қилишди

Технология 16 Сентябрь 2015 2001

Тайваннинг Thunder Power компанияси Франкфурт автосалонида Tesla Model S моделига рақобат қилиши мумкин бўлган электр седанни илк бор намойиш қилди.

Номи ҳозирча айтилмаётган тўрт эшикли автомобилнинг оғирлиги 2 минг килограммга яқинни ташкил қилди. Седан 308 ва 428 от кучига эга бўлган иккита электр моторга эга вариантларда ишлаб чиқарилади. Моделнинг қуввалтироқ варианти соатига 100 км тезликка 5 сонияда эришади, максимал тезлиги эса электроника ёрдамида соатига 250 км тезлик билан чегараланади.

Унинг иккила модификацияси 125 киловатт-соат ҳажмли аккумулятор блоки билан жиҳозланади. Батареялар захираси 650 км йўл босишга етади. Компанияда таъкидланишича, аккумуляторларни ярим соат ичида тўлдириб, 300 км йўл босиб ўтиш мумкин.

Моделнинг стандарт жиҳозланишига ABS, барқарорлаштириш тизими, “ўлик” ҳудудларни назорат қилиш ва ҳаракатланишнинг қаторланишини кузатиш функциялари киритилган.

Thunder Power стендида, шунингдек, седаннинг спорт версияси – Race ҳам мавжуд бўлиб, у ҳақда ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Thunder Power компаниясининг автомобиллари асосан Хитойда ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга тайванликлар бу машинани Европада ҳам ишлаб чиқаришни режалаштиришмоқда. Машиналар 2017 йилдан бошлаб сотувга чиқарилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30724 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16873 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66348 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57557 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 2233 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3095 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2725 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 714 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар