Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Чегара қўшинлари бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2015 йилнинг 11 сентябрь куни маҳаллий вақт билан 19:30да тожик чегарачилари мамлакат ҳудудига кириб келган икки “Дулан” бензовозларини пайқаган.

Қўлга олиш жараёнида иккинчи бензовоз ҳайдовчиси бўлган Қирғизистон фуқароси қаршилик кўрсатиб, қочишга уринганда оёғига уқ узилади ва енгил тан жароҳатини олади. Ҳодисанинг яна бир иштирокчиси — Тожикистон фуқароси бўлган иккинчи бензовоз ҳайдовчиси ҳам қўлга олиниб, Жабор Расулов тумани ички ишлар бўлимига олиб келинган.

Шунингдек, Бензовоз ва ундаги 50 тонна ёқилғи-мойлаш материаллари юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли органларга топширилган.

12 сентябрь куни ҳодиса жойида икки томон чегара расмийлари ўртасида можарони ҳал этиш учун учрашув ташкиллаштирилган.