Туркия ҳукумати: 160 дан ортиқ одам “ИШИД” билан алоқадорликда айбланмоқда

Жаҳон 16 Сентябрь 2015 1563

Туркия ҳукумати умумий ҳисобда “ИШИД” террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда айбланган 165 кишини ҳибсга олди, деб айтди Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Қалин.   

Туркия хавфсизлик нуқтаи  назаридан Эрон билан учта назорат-ўтказиш пунктини ёпиб қўйди.

“Туркия “ИШИД”га қарши курашни давом эттирмоқда, биз “ИШИД”нинг Суриядаги позицияларига авиазарбалар бермоқдамиз ва чегарада хавфсизлик ҳудудларини яратиш бўйича ишларни давом эттирмоқдамиз. Террорчилик гуруҳи билан алоқаси бўлган 20 мингдан кўпроқ одамга Туркияга кириш ман қилиб қўйилган. 500 га яқин одам ушланган ва 165 киши “ИШИД” билан алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинган”, деб айтди Қалин Анқарада бўлиб ўтган матбуот-анжуманида.    

Қалин Суриядаги “ИШИД” сафига қўшилган хорижий жангарилар учун жавобгарликни фақатгина Туркия зиммасига қўйиб бўлмаслигини, чунки у ҳар доим ҳам бошқа давлатлар ҳукуматларидан гуруҳ билан алоқадорликда гумон қилинаётган уларнинг фуқаролари ҳақида маълумот олмаслигини қўшимча қилиб ўтди.   

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 94121 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46078 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51344 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9176 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20023 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 141 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 531 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 389 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1314 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар