УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи ўйинини УЗРЕПОРТ ТВ телеканалида Александр Шмурнов ва Жасур Ғайбуллаев шарҳлаб боради

Спорт 16 Сентябрь 2015 3130

Аввал xабар бериб ўтганимиздек, бугун, 15 сентябрда УЗРЕПОРТ ТВ телеканали УЕФА Чемпионлар лигаси ўйинлари трансляциясини бошлайди.

Футбол муxлислари бугунги дастурда “Реал” ва “Шаxтёр” жамоалари ўртасидаги ўйинни тўғридан-тўғри томоша қилиш имконига эга бўлишди.

Эртага эса муxлислар эьтиборига “Рома” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги учрашув ҳавола қилинади.

УЕФА Чемпионлар лигаси трансляцияси бошланишига бағишланган матбуот анжуманида УЗРЕПОРТ ТВ телеканали ўйинларни ким шарҳлашини очиқ айтмай, ҳаммани қизиқтириб қўйганди. Ўшанда телеканал рахбари Равшан Жўраев барча муxлисларга сюрприз тақдим қилишга ваъда берганди. Бугунги ўйинни ким шарҳлаши учрашув бошланишига қадар сир бўлиб қолаётганди. Интернетдаги турли ижтимоий тармоқларда учрашувни ким шарҳлаши катта баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди.

Аммо УЗРЕПОРТ ТВ телеканалидаги ЕЧЛ ўйинини шарҳлаш учун жаҳон даражасидаги шарҳловчи келиши ҳеч кимнинг xаёлига ҳам келмаганди. Ўша сюрприз амалга ошди – “Реал” – “Шаxтёр” учрашувини УЗРЕПОРТ ТВ телеканалида “НТВ Плюс”нинг машҳур шарҳловчиси Александр Шмурнов шарҳлаб боради.

УЕФА Чемпионлар лигасининг биринчи ўйинини УЗРЕПОРТ ТВ телеканалида Александр Шмурнов ва Жасур Ғайбуллаев шарҳлаб боради.

Александр Шмурнов Россиянинг энг билимли шарҳловчиларидан бири ҳисобланади. У 1992 йилдан бери спорт журналистикасида фаолият юритади.
Шмурнов Россияда “Спорт журналистикаси Маркази” ўқув курсининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Ушбу курс битирувчилари бугунга кунга келиб “НТВ-Плюс”, “Евроспорт” каби телеканаллар ва “Спорт Экспресс” каби нашрларда фаолият юритишмоқда.

Шмурновнинг фикрича, шарҳловчининг асосий қуроли футболчиларнинг ҳаракатларига ўз вақтида меъёрдаги ҳиссиётлар билан баҳо бера олиш ҳисобланади.

“Телерепортажнинг 4 та асосий устуни бор: ҳақиқат, ҳиссиёт, фикр ва ёқимли овоз”, дейди Шмурнов.

Александр Шмурнов билан биргаликда учрашувни УЗРЕПОРТ ТВ телеканалининг “расмий овози” ҳисобланган Жасур Ғайбуллаев биргаликда шарҳлаб боради.

Жасур Ғайбуллаев – ўз овози билан бутун ўзбекистонлик муxлисларга яxши таниш инсон. У УЗРЕПОРТ ТВ телеканалидаги ҳужжатли фильмларнинг сценарий муаллифи ва режиссёри ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида у ашаддий футбол фанати ҳам.

Айни дамда “Реал”-“Шахтёр” уфрашуви УЗРЕПОРТ ТВ телеканали орқали эфирга узатилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар