Уйни нега кечқурун супуриб бўлмаслиги айтилди

Ўзбекистон 16 Сентябрь 2015 12691

Ўзбек халқида кечки вақтда уйни супуриб бўлмаслиги билан боғлиқ ирим мавжуд. Унинг сабабларига қизиққан ўқувчилардан бири “Оила даврасида” газетасига мурожаат қилиб, ушбу қарашнинг илдизлари билан қизиқиб кўрди.

Чоп этилган жавобда айтилишича, бу урф биринчи навбатда эски даврнинг талабларига мослиги ва “шамни исроф қилмаслик” учун жорий қилинган.
“Ўтмишда бугунги кунимиздаги каби электр чироқлар бўлмагани ҳаммамизга маълум. Кечалари шам, чироқ, лампа, фонус каби воситалар билан ёритилган. Бу ёриткичлар, табиийки, пулга сотиб олинган. Одатда, кундузи қилиш мумкин бўлган ишни кечаси шам ёруғида бажаришга уннаб, бу билан шамни ва унга кетадиган сарф-харажатни исроф қилмаслик зарурлиги ҳар бир оилада уқтириб борилган”, - дейилади материалда.

Шу билан бирга, кечки пайтда уй супуриш мумкин эмаслиги ҳақидаги қарашларнинг келиб чиқишига бошқа сабаблар борлиги ҳам эслатиб ўтилди: “Бугун уйларимиз электр чироқлари билан тўла таъминланган пайтда ҳам бу қадрият ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Чунки тунда супурилган уйнинг чанглари узоқ вақт хона ичида сақланиб қолади ва шу жойда ухлашга халақит беради. Кундузги ҳаво оқими супуриш асносида кўтарилган чангларнинг тезроқ тарқаб кетишига имкон беради”.

Ушбу саволга жавоб берган меҳнат фахрийси Расулжон Эгамбердиев электр қувватининг қўлланилиши ҳам сарф-харажат билан боғлиқ эканлигига ҳеч қандай муносабат билдирмаган. Бундан ташқари, чангюткичларни ҳам эрта кунда ишлатишни тавсия қилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар