Хитой ШҲТ давлатлари билан савдо-иқтисодий келишувларни амалга оширишга киришди

Иқтисодиёт 16 Сентябрь 2015 1152

Хитой “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари билан биргаликда савдо ва иқтисодиёт соҳасидаги келишувларни амалга оширишга тайёр”, деб баёнот берди ХХР тижорат вазири Гао Хучэн.

“Биз тенглик принциплари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрмиз”, - таъкидлади у.
Унинг ўринбосари Цянь Кэмин таъкидлаганидек, 13 йил давомида ташкилотга аъзо давлатлар билан билан савдо ҳажми 10 баробар ўсиб, 130 млрд долларни ташкил қилган.

“2001 йили Хитойнинг ШҲТ давлатлари билан савдо ҳажми 1.2 млрд долларни ташкил қилган бўлса, 2014 йилда у 130 млрд долларга етди”, - таъкидлади амалдор.

Кўпроқ янгиликлар