ХХР раиси Си Цзиньпин 22-25 сентябрь кунлари АҚШга уюштириладиган биринчи сафари чоғида АҚШ ҳукуматига Хитой мустақил ташқи сиёсат юритишини аниқ-равшан кўрсатмоқчи. Бу ҳақда мамлакат ТИВ раҳбари Ван И матбуот анжумани чоғида айтиб ўтди.

Шунингдек, у Хитой тинчлик йўлидан ривожланишни исташи, дунёда ҳукмронлик учун баҳсга кирмаслигини таъкидлади. Шу билан бирга, мамлакат ҳар доим мустақил ташқи сиёсат юради ва бошқа кучларнинг манфаатларига қараб иш тутмайди.

“АҚШ етакчилари бир неча бор кучли ва мустақил Хитойни кўришни исташларини эътироф этишган эди. Уларнинг хатти-ҳаракатлари шу сўзларга мувофиқ келади деган умиддамиз”, - деди Ван И.